Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

2019 йил 6 сентябрь Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.

Унда қуйидагилар таъкидланди

«2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, меҳнат бозори талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, таълим сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш, инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш орқали мамлакатда таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, профессионал таълим дастурлари ЮНЕСКО ташкилоти томонидан қабул қилинган Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (МСКО) даражалари билан уйғунлашмаганлиги, ўқув жараёнига Ўзбекистоннинг Миллий квалификация тизими тўлақонли жорий этилмаганлиги тайёрланаётган кадрларнинг меҳнат бозорида муносиб ўрин эгаллашларига тўсқинлик қилмоқда.

Профессионал таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш мақсадида:

  1. 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикасида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи (кейинги ўринларда — Халқаро таснифлагич) даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими ҳамда табақалаштирилган таълим дастурлари жорий этиладиган таълим муассасалари тармоғи ташкил этилсин».

Шунинг билан бирга ушбу ҳужжатда КҲТ муассасалари рўйхати тасдиқланди ва тегишли вазирликларга қуйидаги вазифалар топширилди:

а) икки ой муддатда Миллий квалификация тизимига мувофиқ Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторини қайта кўриб чиқсин;

б) илғор хорижий тажрибалар асосида:

  • уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасида миллий квалификация рамкасини;
  • 2020 йил 1 январгача иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун Квалификацион рамкаларни;
  • 2020 йил 1 апрелгача Миллий профессионал стандартларни ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

  • 2020 йил 1 апрелгача профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг янги тизимини жорий этишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
  • 2020 йил 1 июнгача бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизими учун таълим дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Батафсил маълумот http://lex.uz/docs/4500926

https://news.mail.ru/society/38628882/?frommail=1

https://news.mail.ru/society/38616543/

 

Kommentariy qoldiring

Your email address will not be published. Required fields are marked *