ДИССЕМИНАЦИЯ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ДИССЕМИНАЦИЯ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

2019 йил Навоий ишчи гуруҳи қатнашчилари учун жуда самарали бўлди, чунки улар йил бошидаёқ лойиҳа доирасида бир қатор ишларни амалга оширишди. Жумладан, RUECVET лойихаси ишчи гуруҳи координатори проф. С.А. Имомкулов ва аъзолари Н.К. Рахимова,  Н.М. Ибодуллаевалар ҳамда Навоий вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси раҳбарияти, Навоий техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг етакчи ўқутувчи-мутахассислари билан ҳамкорликда амалий семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Лойиҳа координатори проф. С.А. Имомкулов семинар иштирокчиларига Erasmus+ дастурининг мақсад ва вазифалари ҳақида атрофлича маълумот бериб ўтди.

Лойиҳа аъзоси Н.К. Рахимова ўз чиқиши давомида Европа кредит тизими ва унинг касб-ҳунар таълимидаги устувор ҳамда афзал жиҳатлари  тўғрисида, шуниндек, кредит бирликларини тақсимлаш, ЕСТS бўйича ўқувчилар билимини баҳолаш методикаси ҳақида атрофлича маълумот бериб, ундан сўнг семинарнинг асосий – амалий қисмига ўтди. Лойиҳа доирасида НавДПИ ишчи гуруҳи томонидан республикамизда мавжуд бўлган 3 та 3310300-“Металлургия”, 3310200-“Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича)” ва 3330200-“Компьютер ва дастурий  инжиниринги”  касб-ҳунар коллежлари тайёрлов йўналишлари учун Европа синов бирликлари (ECVET) тизими асосида тайёрланган Study Programme Profile (ўқув дастур)лар мисолида кредит бирликларини тақсимлаш методикасини тушунтириб берди.

Шунингдек, Н.К. Рахимова лойиҳа давомида Кипр, Мальта, Латвия ва Россия ҳамкор давлатларнинг ишчи гуруҳлари билан биргаликда тайёрланган ҳамда НавДПИ ишчи гуруҳи томонидан ўзбек тилига таржима қилинган “Ўзбекистон ва Россия давлатларининг ЎМКҲТ ўқитувчилари учун Европа синов бирликлари тизими (ECVET)ни тажриба-синовдан ўтказиш учун қўлланма” ҳақида ҳам семинар иштирокчиларига тақдимот қилди. Ушбу қўлланма касб-ҳунар таълим дастурлари учун таълимий (кутилган) натижаларга асосланган “Unit” ларни ишлаб чиқиш учун ECVET тизимидан фойдаланиш йўриқномаси бўлиб, Европанинг Кипр, Мальта ва Латвия давлатларининг бу соҳадаги чуқур билим ва тажрибалари асосида яратилган ягона дастуруламал ҳисобланиши ҳамда қўлланмадан ўқитувчилар билан бир қаторда

  • ЎМКҲТсектори билан алоқада бўлган муассасалар;
  • миллий малака тизимидан манфаатдор томонлар;
  • малака, имтиҳон ва баҳолаш тизимини қонун билан идора қилувчилар ҳам

фойдаланишлари мумкинлиги ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.

Лойиҳанинг яна бир аъзоси Н.М. Ибодуллаева RUECVET лойиҳаси НавДПИ ишчи гуруҳи томонидан Европа синов бирликлари (ECVET) тизими ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартига асосланган ҳолда тайёрланган қуйидаги:

1) 3310300-Металлургия тайёрлов йўналиши, 3310301-Қора ва рангли металларни ишлаб чиқариш ва ишлов бериш техник-технологи касби бўйича 1.1-“Техник чизмачилик”, 1.2-“Автоматлаштириш асослари”;

2) 3310200-Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича) тайёрлов йўналиши, 3310201-Электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарига хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва монтаж килиш бўйича электромонтёр касби бўйича 2.1-“Электротехник материаллар”, 2.2-“Муқобил энергия манбалари”;

3) 3330200-Компьютер ва дастурий  инжиниринги тайёрлов йўналиши, 3330201 – Компьютер инжиниринги техниги касби бўйича 3.1-“Ахборот хавфсизлиги”, 3.2-“Компьютер графикаси” фанларидан таълимий (эришилган) натижалардан ташкил топган жами 6 та “Unit” ларни тақдим қилди.

Лойиҳа доирасида қилинган ишларни ёритиш жараёнида тингловчилар орасида қизғин суҳбатга сабаб бўлди.

Kommentariy qoldiring

Your email address will not be published. Required fields are marked *